акциядорларнинг 2022 йил якунлари бўйича умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида
"Музработ пахта тозалаш" акциядорлик жамияти акциядорлирининг 2022 йил якунлари бўйича умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида
“Музработ пахта тозалаш” акциядорлик жамияти
акциядорлари диққатига!
“Музработ пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши 2023 йил “15” июнь куни ўтказилади. Умумий йиғилиш соат 1400 да Сурхондарё вилояти, Музработ тумани, “Янги Диёр” маҳалласида жойлашган “Музработ пахта тозалаш”акциядорлик жамиятимаъмурий биносинингмажлислар залида ўтказилади. Йиғилиш қатнашчилари соат 1300да рўйхатга олиш бошланади.
Жамиятнинг веб. сайти: www.muzrabodpaxta.uz
КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:
- Умумий йиғилиш регламенти ва саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш.
-
Жамиятнинг 2022 йил якуни ва бизнес-режаси кўрсаткичларини бажарилиши бўйича жамият ижроия органи раҳбарининг ҳисоботини тасдиқлаш.
-
Жамиятнинг 2022 йил якуни бўйича йиллик бухгалтерия баланси ва молиявий натижаларини тасдиқлаш.
- Жамият ташқи аудиторининг 2022 йил молия-хўжалик якуни бўйича хулосасини тасдиқлаш.
-
Жамият Кузатув кенгашининг 2022 йил якуни бўйича хисоботини тасдиқлаш.
6. Жамиятнинг 2022 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш.
- Жамият ижроия органи раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасининг муддатини узайтиришни кўриб чиқиш.
- 2023 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.
9. Жамиятнинг 2023 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш.
10. Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
11. Жамият ижро органи ходимларининг штатлар жадвалини тасдиқлаш.
12. Жамият уставини янги таҳрирда тасдиқлаш.
Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2023 йил 23 май ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри 2023 йил 09 июньҳолатига шакллантирилади.
Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат-паспорт, ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома биланкелишлари шарт. (жисмоний шахслар учун-нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун-мазкур юридик шахс томонидан берилган)
Акциядорлар акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Музработпахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.
Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин: Сурхондарё вилояти, Музработтумани, “Янги Диёр” маҳалласи.
электрон почта: muzrabot_uz@mail.ru, тел.:+998 97 530-12-22.
Ишонч телефонлари
